Туркияда чемпион номи муддатидан аввал маълум бўлди
"Галатасарой" муддатидан аввал Туркия чемпионлигини қўлга киритди.
Окан Бурук шогирдлари бугун "Анқарагюжю"ни (4:1) мағлуб этиб, турнинг чемпионликни кафолатлади. Айни дам улар иккинчи ўриндаги "Фенербахче"дан 5 очко олдинда.
Охирги маротаба истанбулликлар 2018/19 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритганди. Улар Туркия Суперлигасида жами 23 та ғалабага эришдилар - бу мамлакат тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Шунингдек, "Фенербахче" 19 марта, "Бешиктош" 16 марта чемпион бўлган.
Фикрлар