Туркияда йўқолиб қолган россиялик футболчи топилди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Туркиянинг "Анкарагюжю" клуби ҳужумчиси Заур Садаев дом-дараксиз ғойиб бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди.

30 ёшли россиялик футболчи бугун ўз Инстаграми орқали алоқага чиқди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Мен ушбу жамоада бошқа ўйнамасликка қарор қилдим. Шартнома бузилди. Бўлди, тамом!”, - дейди  Садаев.

Маълумот учун, Садаев "Анкарагюжю" клубига жорий йилнинг февралида “Ахмат”дан кўчиб ўтган эди. У бу мавсум 12 та ўйинда майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!