Туркиялик ўқ отувчи: "Менинг ҳолатим бунчалик шов-шувга сабаб бўлишини кутмагандим"

10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида кумуш медални қўлга киритган 51 ёшли туркиялик Юсуф Дикеч "Париж-2024" мусобақасидаги қулай услуб туфайли эришган машҳурлиги ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, интернет ҳамжамиятига Дикечнинг мусобақаларга нисбатан ноодатий муносабати ёқди. Жанглар пайтида собиқ ҳарбий Юсуф махсус жиҳозлардан - аниқликни ошириш учун линзалар ва қулоқчинлардан фойдаланмаган. Бунинг ўрнига, спортчи оддий кўзойнак ва қулоқ тиқини тақиб юрган. Қўлини чўнтагига солиб турган ҳолати ижтимоий тармоқларда вирус сингари тез тарқалди.

- Бу мен ўзимни энг қулай ҳис қилган ҳолат эди. Ташқаридан хотиржам кўринсам-да, ичкарида бўрон рўй берарди. Бу кўриниш бунчалик шов-шувга сабаб бўлишини кутмагандим. Олтин медални қўлга киритган дўстим: "Мен биринчи ўринни олдим, лекин кўпчилик сиз ҳақингизда гапиради", - деди Дикеч NTV телеканалида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!