Туркиянинг етакчи клуби Элдор Шомуродов борасида "Рома" билан музокара бошлади

Бир неча кундан бери “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов трансфери борасидаги “сериал” тинмаяпти.

Хусусан, бугун таниқли инсайдер Николо Скира “Болонья” ҳужумчи билан келишиб олгани ва душанба куни расман шартнома имзолаши ҳақида хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси сардорида “Торино”, “Сассуоло” ва Англиянинг “Вулверхэмтон” жамоалари қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Туркиянинг “Sabah.com.tr” нашрининг хабарига кўра, “Трабзонспор” клуби ҳам футболчи учун курашга қўшилган. Манбанинг таъкидлашича, турк клуби айни пайтда “Рома” билан Шомуродовнинг трансфери борасида музокара бошлади. “Қизил-кўклар” Элдорни ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.

Маълумот ўрнида, Шомуродов якунига етган мавсум Италия А серияси доирасидаги 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 гол ва 4 голли узатма муаллифига айланган. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 8 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!