
Турнинг марказий беллашувида АГМК қийин ғалабани қўлга киритди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа, АГМК ҳисобидаги очколар 33 тага етди ва турнир жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Умаров гол урмоқда. Бирга-бир вазиятдан ёш ҳужумчи унумли фойдаланди.
- 87'
Қодирқуловга сариқ карточка.
- 85'
Баҳром Абдураҳимов ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди.
- 83'
Тўхтасинов тиббий ёрдам олди.
- 79'
Абдуллаев ва Эркинов ўрнига Аҳмадалиев ва Нуриев майдонга тушди.
- 77'
Нурматовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 74'
Тошматовнинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 72'
Қобилов ҳимояда ишончли ўйнамоқда. Жарима майдонига узатилган тўпни қайтариб юборди.
- 72'
Йўлдошев сариқ карточка олди.
- 71'
Сулаймонов ўрнига Шораҳмедов майдонга тушди.
- 70'
Сулаймонов огоҳлантирилди.
- 69'
Хуршид Ғиёсов ўрнига Фарруҳ Икромов майдонга тушди.
- 69'
Тўхтасиновнинг яна бир зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 66'
Григалашвилининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 63'
Турсунов, Ғофуров ва Вацадзе майдондан олинди. Улар ўрнида Умаров, Аманов ва Нурматов ҳаракат қилади.
- 62'
Қобилов олмалиқликларнинг жарима майдонига узатган тўпини тепиб юборди.
- 59'
Эркиновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олишга эришди.
- 57'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хуршид Ғиёсов ҳисобни тенглаштирди.
- 56'
"Бунёдкор" пенальти ишлади.
- 53'
Тошкентликларнинг яна бир ҳужуми бесамар кетди.
- 50'
Гол ўтказиб юборган "Бунёдкор" олдинга боришга мажбур. АГМК ҳимояда доимгидек хотиржам.
- 48'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдужалиловнинг қўпол хатосидан сўнг Григалашвили гол уриб кетди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Тўхтасиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси чиқмади.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 41'
"Қалдирғоч"лар тўлиқ устунлик қилмоқда.
- 38'
Эркиновнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 37'
Тўхтасиновнинг яна бир зарбасини дарвозабон ушлаб олишга эришди.
- 35'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нурилло Тўхтасиновдан навбатдаги шедевр! Узоқ масофадан берилган зарба идеал траектория олди.
- 34'
Тўхтасиновнинг яна бир зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 33'
Ғофуров офсайдда қолиб кетди.
- 32'
Абдуллаевнинг яна бир узатмаси ўтмади.
- 30'
Абдужалилов Тошматовнинг узатмасини ушлаб қолишга эришди.
- 26'
Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси хавфли чиқди. Аммо АГМК ҳимояси ҳамон ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилмоқда.
- 25'
Қодирқуловнинг узатмасини ҳимоячилар жарима майдони марказига ўтказмади.
- 24'
Тўхтасиновнинг узатмасидан сўнг Тўраевнинг берган зарбаси анча кучсиз чиқди.
- 21'
Эркинов сариқ карточка ишлаб олди.
- 17'
Голдан сўнг жамоалар нисбатан тенг ўйин намойиш эта бошлади.
- 15'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вацадзе ҳисобни очди. Григалашвилидан супер узатма.
- 13'
Санжар Қодирқуловнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
- 11'
Ғофуровнинг узатмасини Абдужалилов ушлаб олди.
- 10'
АГМКнинг қарши ҳужуми ғоят хавфли кўриниш олди. Баҳром Абдураҳимовнинг бош билан берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди.
- 9'
Тўхтасинов ҳужумда қоидани бузди.
- 7'
Энди Йўлдошев қанотдан ёриб кирди. Марказий ҳимоячилар ҳозирча бехато ўйнамоқда.
- 7'
Абдуллаевнинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.
- 5'
Бурчак тўпини дарвозабон муштлари билан уриб юборди.
- 5'
Тўхтасиновнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
- 4'
Вацадзе ҳужумда қоидани бузди.
- 2'
Тошкентликларнинг дастлабки ҳужуми бесамар кетди. АГМК ҳимояда ишончли ўйнади.
- 1'
Учрашув бошланди.
- 0'
Ўйин Наримон Жалоловнинг хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланмоқда.
- 0'
Сардорлар тўпни ким ўйинга киритиши, қайси жамоа майдоннинг қай бир қисмида ҳаракат қилишини аниқлаб олишди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига расмий мадҳияси майдон узра жаранг сочмоқда.
- 0'
Учрашув бошланишига барча нарса шай.
- 0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.
Фикрлар