Turning markaziy uchrashuvida "Liverpul" ishonchli hisobda g‘alaba qozondi
Angliya Premer-ligasi 2-turidan o‘rin olgan "Chelsi" - "Liverpul" uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda mersisaydliklar 2:0 hisobida maydon egalarini taslim etdi.
Uchrashuvdagi har ikkala golga Mane mualliflik qildi. Shu tariqa, Klopp shogirdlari ikkita turdan so‘ng 100 foizlik natija bilan bormoqda.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Кепа Салаҳнинг яна бир зарбасини қайтарди.
- 90+'

Кепа Маненинг зарбасини қайтаришга эришди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Вернер "Челси"нинг энг фаол футболчиси бўлиб турибди.
- 86'

Фирмино ўрнига Минамино майдонга тушди.
- 79'

Жоржиньо ўрнига Баркли ва Ковачич ўрнига эса Абраҳам майдонга тушди.
- 79'
Салоҳнинг кичик узатмасидан сўнг Арнольднинг зарбаси ўхшамади.
- 78'
"Ливепуль" яхши жарима зарбаси ишлади.
- 75'

Алиссон Жоржиньонинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди.
- 73'

Вернер пенальти ишлади.
- 69'
"Ливерпуль" тўпни хотиржам ўзида сақлаб турибди.
- 68'
Маунтнинг узоқ масофадан берган зарбаси анча чиройли, аммо ноаниқ чиқди.
- 66'

Кепа яхши сейв амалга оширди.
- 64'

Милнер Кейта ўрнига майдонга тушди.
- 63'
Вернер қарши ҳужумга ўтиб кета олмади.
- 61'
Салаҳнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.
- 60'
Тиаго анча эркин ҳаракат қилмоқда.
- 57'
"Челси" фаоллашди. Ҳужумлар уюштирмаса бўлмаслигини тушунди.
- 54'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Мане Кепанинг кулгили хатосидан гол уриб кетди. Раҳмат айтиш эсидан чиқмаган бўлса бўлгани.
- 52'
Робертсоннинг узатмасини Кепа ушлаб қолди.
- 50'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мане Фирминонинг узатмасини боши билан дарвога йўллаб қўйди.
- 50'
Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.
- 47'
Манени Томори ўтказмади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 46'

Алкантара Хендерсон ўрнига майдонга тушди.
- 46'

Хаверц ўрнига Томори майдонга тушди.
- 46'
Томори ҳам майдон четида турибди.
- 46'
Тиаго Алкантара майдонгатушишга ҳозирланмоқда.
- 45'

Танаффус.
- 45+'
Арнольднинг жарима зарбаси ноаниқ кетди.
- 45+'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45+'

Кристенсен қизил карточка олди.
- 45'
ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Қизил карточка бўлиши ҳам мумкин.
- 44'

Манени очиқчасига тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка олди.
- 44'
Алонсонинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 41'
Хаверцнинг жаримадан узатган тўпи ҳужумдагилар томонидан дарвозага йўллана билмади.
- 40'
Хендо хавфли нуқтада Вернерни йиқитди.
- 37'
Хаверцнинг узатмасини Вернер дарвозага жойлаб қўя олмади. Шунингдек, узатувчида офсайд ҳам бўлган экан.
- 36'
Хендерсоннинг узатмасини Робертсон дарвозага йўллади. Аммо ҳимоячининг зарбаси бироз ўхшамади.
- 34'

Робертсоннинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
- 32'
Вернернинг жарима майдонига кираверишда берган зарбаси ноаниқ кетди. Яхши уруниш.
- 31'
"Челси" тўп билан. Улар "Ливерпуль"ни ҳимояланишга мажбур этишмоқда.
- 28'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
- 26'
Хаверц катта тезликда югураётганлиги сабабли, тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 25'
Стандард вазиятдан Трентнинг узатган тўпини мезбонлар қайтарди.
- 23'
Маунт қулай узатмага бироз ета олмади. Акс ҳолда, бирга-бир вазиятга чиқар эди.
- 21'
Жамоалар роль алмашди: Тўп назорати "Ливерпуль"да, "Челси" прессингда.
- 19'
Канте икки рақибидан ўтди, аммо шерикларини тўп билан таъминлай олмади.
- 17'
Хаверцнинг моҳирона узатмасини қабул қилиб олган Маунт уни Кантега оширди. Бирок франциялик хавбек қулай позициядан зарба бера олмади.
- 14'
Кепанинг хатосидан кейин дарвоза бўш қолди. Салаҳнинг узатмасидан кейин бўш дарвозага зарба берган Фирминонинг уринишини Кристенсен қайтариб қолди.
- 12'
Вейналдум узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ йўналди.
- 11'
Мерсисайдликлар бир-бирини рақибга қараганда яхшироқ тушунмоқда.
- 9'

Илк стандарт меҳмонларда юзага келди. Робертсоннинг узатмасини "аристократлар" аъзоси қайтарди.
- 8'
Мане қанотдан бир рақибини чалғитиб, Салаҳга тўп оширди. Аммо ҳимоячи унинг режасини олдиндан пайқаган эди.
- 7'
"Ливерпуль" сафида 7 футболчи рақиб томонга ўтиб, прессинг уюштирмоқда.
- 4'
Тўп назорати жуда тез алмашмоқда. Бу ўйин шундай кечиши кутилган эди.
- 3'
Жамоалар ўз одатига кўра, марказ нималигини билмай, олдинга интилмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Юлдузлар майдонга тушиб келмоқда. Биз кутган ўйин стартига оз қолди...
- 0'
Турнинг марказий учрашуви бошланмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.



Fikrlar