Турнирда ёмон иштироки билан эсда қолаётган Франция ва Бельгия чорак финал учун кураш олиб боради
"Евро-2024"нинг энг қизғин паллалари яқинлашмоқда. Бугун яна иккита чорак финалчини аниқлаб оламиз. Франция Бельгия билан куч синашса, Португалия Словенияга қарши майдонга тушади. Қуйида Франция - Бельгия ўйинидан олдин жамоаларнинг ушбу турнирдаги иштирокини эслаб оламиз.
Турнир фаворити Фрванция кутилмаганда "D" гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритди. Жамоанинг аҳволи у қадар зўр эмас. Дешам шогирдлари 3 та учрашувда 2 та гол уришга эришди. Шу билан бирга, битта ғалаба билан плей-оффга етиб келмоқда. Бу эса мухлисларнинг ишончини камайишига олиб келиши мумкин, лекин айнан плей-офф босқичида футболчиларнинг уйғониш эҳтимоли йўқ эмас. Агарда жамоа ғалаба қозонадиган бўлса, Дидьенинг танқидчилари камаяди.
Бельгияни ҳам мақтаь бўлмайди. Тедеско шогирдлари биринчи турда Словакияга мағлуб бўлди. Иккинчи турда эса Руминияни таслим қилиб, анча тинчланди. Шундан кейин Украина билан дурангдан кейин гуруҳда иккинчи поғонани эгаллаб, нимчорак финалга йўл олди. Жамоанинг энг катта муаммоси бу ҳужумларни якунлаш бўлиб турибди. Бунинг асосий сабабчиси Лукакудир.
Сўнгги марта бу жамоалар 2021 йилда тўқнаш келишган ва ўшанда Франция 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Дастлаб, иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олган бельгияликлар якунда 3 та гол ўтказиб юборганди. Бельгия охирги марта французларни 2015 йили ўртоқлик учрашувида таслим қилган. Ўша беллашувда 4:3 ҳисоби қайд этилган.
Тахминий таркиблар:
Франция: Маньан, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте, Чуамени, Рабьо, Гризманн, Тюрам ва Мбаппе.
Бельгия: Кастельс. Теате, Вертонген, Фас, Кастань, Тилеманс, Онана, Де Брюйне, Доку, Карраско ва Лукаку.
Фикрлар