"Турон" футболчиси жарроҳлик амалиётини ўтказди

“Турон” клуби ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров охирги пайтларда жамоасининг ўйинларида кўринмай қолди.

Маълум бўлишича, футболчини оёғидаги жароҳат безовта қилавергач, операция столига ётишга мажбур бўлган. Жарроҳлик амалиёти Тошкентда ўтказилган.

абдукаххор2

Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида операция кўнгилдагилек ўтгани ва ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида ёзиб қолдирган.

Айни пайтда футболчи шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Унинг қачон майдонга қайтиши ҳозирча маълум эмас.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!