"Турон" футболчиси Ўзбекистон (U-20) терма жамоасидан чақирув олди
Айни кунларда тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигида Ўзбекистон (U-20) терма жамоаси машғулотлар ўтказмоқда. Ушбу ўқув-йиғини Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Мазкур йиғинга "Турон" жамоасининг ёш иқтидорли ҳимоячиси Саидафзалхон Аҳроров ҳам чақирув олди.
Маълумот учун, Саидафзалхон ўтган мавсум яйпанликлар ёшлар жамоаси сафида ёрқин ўйинлари туфайли "Турон" клубининг асосий таркибига жалб этилган.
Манба: "ПФК Турон" матбуот хизмати.
Фикрлар