"Турон" грузиялик легионернинг трансферини эълон қилди

"Турон" клуби янги ўйинчилар билан шартнома имзолашда давом этади. Бу сафар легионер футболчи билан келишувга эришилди. Клуб матбуот хизмати бу борада шундай маълумот берди:

"Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни янада кучайтириш мақсадида жамоамиз келиб чиқиши Грузия давлатидан бўлган легионер футболчи трансферини амалга оширди.

Хусусан, бугун маҳоратли марказий ҳимоячи Анри Чичинадзе клубимиз билан бир йиллик расмий шартномага имзо чекди.

анри

Анри Чичинадзе фаолияти давомида "Торпедо Кутаиси", "Сабуртало Тбилиси" ва "Дила" каби номдор клублари сафида майдонга тушган.

Шунингдек, маҳоратли Грузия ёшлар терма жамоаларида ҳам бир нечта учрашувларни ўтказган. Ортда қолган мавсумда "Дила" жамоаси билан Грузия вице-чемпионлигини қўлга киритди", - дейилади хабарда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!