"Турон" ҳам янги футболчиларини таништирди. Яйпанликлар янги мавсумда қайси бренд либосида ҳаракат қилиши эълон қилинди (ФОТО)
Бугун «Ўзбекистон» ўйингоҳи анжуманлар залида «Турон» клубининг 2022 йилги мавсум олдидан расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Унда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, Ўзбекистон тумани спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Хакимжон Муҳиддинов, клуб мутассадди раҳбарлари иштирок этди.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган тақдимот маросимида жамоанинг барча футболчилари тўлиқ таништирилди. Маросим давомида жамоа томонидан янги мавсумда фойдаланиладиган SALLER бренди остидаги либослар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Фикрлар