"Турон" клуби кореялик легионери билан шартномани бекор қилди, бунга сабаб...
Барчангизга маълум, ўтган мавсумдан буён кореялик легионер футболчи Ким Бойонг жамоамиз сафида ҳаракат қилиб келаётган эди. Куни кеча у клубимиз раҳбарияти билан учрашиб ўз юртида ҳарбий хизматни ўташ мажбурияти билан чақирилаётганлигини маълум қилди.
Ушбу асосга кўра, клуб ва легионер футболчи Ким Бойонг билан амалдаги шартнома икки томонлама муддатидан аввал бекор қилинди.
«Турон» футбол клуби Ким Бойонгнинг жамоамиздаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирган холда унга келгусида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади.
Ким Бойонг, ҳаммаси учун раҳмат!
«Турон» матбуот хизмати.
Фикрлар