"Турон" легионери терма жамоага чақирилди

  • 14 март, 2022, 18:21
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, жорий мавсум аввалида тожикистонлик ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Шарифжон Раҳматов "Турон" сафига қўшиб олинди. Куни кеча 19 ёшли футболчи Тожикистон U-23 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирув олди.

Шу йилнинг 19-31 март кунлари Тожикистон U-23 терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади. Мазкур йиғинда "Турон" жамоасининг легионер футболчиси Шарифжон Раҳматов ҳам иштирок этадиган бўлди.

Шунингдек, "Турон" футбол клуби матбуот хизмати Раҳматовни Тожикистон U-23 терма жамоасидаги фаолиятига омад тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!