"Турон" легионерларидан воз кечиб қўя қолди

Про лигада 3-ўринни эгаллаб плей-оффда “Локомотив”ни мағлубиятга учратган ҳолда яна Суперлигага қайтишга муваффақ бўлган “Турон” келаси йил учун таркибини кучайтириш ҳаракатида. Шу боис жамоада янги ижрочилар пайдо бўлади.

Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг маълум қилишича, якунига етган мавсумда “Турон” шарафини ҳимоя қилган легионерлар – Сергей Морозов, Сиявуш Ҳабибуллаев ва Шариф Раҳматов билан хайрлашилган. Улар билан шартномалар якунига етган ва “Турон” энди мазкур легионерларнинг хизматидан бошқа фойдаланмайди.

"Шу кунларда шартномага қўл қўйилади, "Турон"нинг Юранга қизиқишини биринчи маротаба эшитиб турибман" - Бахтиёр Ашурматовнинг режаси қандай?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!