Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Турон" мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда

Izzat Abduvahobov
Изоҳлар: 0

Клуб мавсум олдидан таркибни кучайтирмоқда

Янги мавсумда Ўзбекистон Про-лигасининг "Б" гуруҳида иштирок этадиган Яйпанинг "Турон" жамоаси навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Олган маълумотларимизга кўра, "Турон" жамоаси бугун Андижоннинг "Раш-Милк" клуби билан беллашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳром Ҳакимов бошчилигида "Турон" жамоаси мавсум старти арафасида таркибни кучайтирмоқда. Алишер Зиёвутдинов, Ахрор Умаржонов, Шохрух Холматов, Мўйдин Мамазулунов сингари тажрибали футболчилар мавсумни "Турон"да бошлаши кутилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ