Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Турон” жамоаси бугун про-лига вакили – “Оқ-тепа”га қарши назорат учрашувида иштирок этди.

Ушбу баҳсда Суперлига дебютанти ҳисобда икки бор ортда қолишига қарамай, якунда ўйин 2:2 ҳисоби билан якунланди. “Турон”дан иккала голга Билолхон Тошмирзаев муаллифлик қилди.

“Турон”: Ислом Абдуллаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Даян Поньевич, Аслиддин Тоштемиров, Достонбек Мелиқўзиев, Музаффар Музаффаров, Синиша Бабич, Абдураҳмон Абдулхақов, Абдулазизхон Абдурашидов, Асилбек Қаюмов, Билолхон Тошмирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Мирзоҳид Жалилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ғиёс Комилов,  Исмоил Охунжонов, Жасур Хакимов, Орифхўжа Абдухолиқов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар