Аввал хабар берилганидек, Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Турон” жамоаси бир қатор трансферларни амалга оширмоқда.

Хусусан, мураббийлар штаби жамоанинг ҳар бир чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида бугунга қадар Суперлига клубларида тўп сурган бир қатор тажрибали футболчиларни таркибга жалб этишди.

Айни кунларда жамоанинг қишки ўқув-йиғин машғулотларида қуйидаги футболчилар билан расман келишувга эришилди:

  1. Музаффар Музаффаров (“Қўқон-1912”)
  2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (“Сурхон”)
  3. Жаҳонгир Меҳмонов (“Сурхон”)
  4. Умаржон Шарипов (“Хатлон”, Тожикистон)
  5. Абдураҳмон Абдулҳақов (“Металлург”)
  6. Жасур Ҳакимов (“Бухоро”)
  7. Даврон Умиров (“Локомотив”)
  8. Комронбек Абдуҳамидов (АГМК).

"Турон" клуби матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Benazir mix
08/01/2021 00:29
Tarkib kuchaytirilayapti dgan mavzuni o'zi xatomasmi? Qanaqqb kuchsiz o'yinchila bilan tarkibbi kuchaytirish mumkin?)