"Турон" сафига янги легионерлар қўшилди
Хабарингиз бор, айни кунларда Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Тожикистон давлатида ёзги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришмоқда.
Мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган мазкур йиғинда 3 нафар янги футболчилар кўрикдан ўтмоқдалар.
Жумладан, Сергей Морозов (ҳимоячи, Россия), Денис Островский (ҳимоячи, Украина) ва Арислан Юсупбаев (ярим ҳимоячи, "Арал Самали")лар кўрикдан ўтиш учун жамоамиз йиғинига келиб қўшилишган.
Янги футболчиларнинг ҳаракатлари жамоамиз мураббийлар штаби вакилларига маъқул келса, улар билан шартнома имзоланади.
“Турон” матбуот хизмати.
Фикрлар