"Турон" сардори: Ғалаба осонликча қўлга киритилмади

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалабамиз осонликча қўлга киритилмади. Уйдаги биринчи очилиш ўйини бўлганлиги туфайли озроқ ҳаяжон ҳам кўзга ташланди. Ўйиннинг бизнинг фойдамизга якунланганидан хурсандмиз. Эришган ютуқларимиз мураббийларимизнинг кўрсатмалари асосида қўлга киритилмоқда. Клубимиз раҳбариятига яратиб берилаётган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз.

- "Бухоро" билан кечадиган ўйин олдидан қандай фикрларингиз бор?

- Бугунги ўйин натижасини унутган холда навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлаймиз. Мураббийларимиз кўрсатмалари асосида ўйинга яхши тайёрланиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз.

"Турон" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!