"Турон" Шквириндан аввал қайси мураббий билан боғланганини биласизми?

Хабарингиз бор, “Турон” клубига яқинда Игорь Шквирин бош мураббий этиб тайинланди. Унгача клуб раҳбарияти бир қатор мураббийлар номзодини кўриб чиққан.

Sports.uzга маълум бўлишича, Осиё Чемпионлар лигасида шов-шув кўтарганча “Ал-Ҳилол”дек мусобақа фаворитини тор-мор келтириб, гуруҳдан чиққан “Истиқлол” клуби бош мураббийи Виталий Левченко билан музокараларга киришилган. Умуман олганда, унга бир қатор клубларимиз қизиқиш билдиришган.

- Ҳа, қўнғироқлар бўлди. Суперлиганинг иккита клубидан менга таклифлар келиб тушганди. Аммо бугунги кунга келиб ўша жамоалар мусобақа жадвалининнг юқори ўринлардан паст эканлиги боис ўша таклифларни рад этишни маъқул топдим. Клубларда эндиликда бошқа мураббийлар ишлашга киришган. Улардан бири “Турон”, - деди Левченко.

левченко_2_1

Шунингдек, “Истиқлол” устози ўзига “Навбаҳор”дан ҳам таклиф тушгани борасида қуйидагиларни айтди:

"Айтишим жоизки, қишда хизматимга “Навбаҳор”дан яхши таклиф бўлди. Бироқ шахсий масала билан боғлиқ жиҳат туфайли ўша таклифни рад этишга мажбур бўлдим. Ҳозир бутун эътиборим Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига қаратилган. Биз муваффақиятли юришимизни давом эттиришни хоҳлаймиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!