"Турон" Тожикистонга қандай таркибда йўл олди?

Аввал хабар берганимиздек, мавсумнинг қолган қисмига кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўриш мақсадида жамоамизнинг ёзги ўқув-йиғин машғулотлари хориж давлатида ташкил этилади.

Шу муносабат билан бугун эрта тонгда клуб вакиллари Тожикистон Республикасига жўнаб кетдилар.

Хориж йиғинига йўл олган "Турон" делегацияси таркиби:

Бош мураббий: Анвар Бердиев

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Вадим Барнич

Ёрдамчи мураббийлар: Вазген Манасян, Азизхон Исомиддинов

Дарвозабонлар: Акмал Турсунбоев, Низомиддин Зиёвутдинов, Мирзоҳиджон Жалилов.

Ҳимоячилар: Марлен Чобанов, Аслиддин Тоштемиров, Абдуғани Камолов, Ғолиббек Сарибоев, Сиёвуш Хабибуллоев,  Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Саидафзалхон Аҳроров, Жасурбек Ўринов.

Ярим ҳимоячилар: Бобур Қосимов, Сардор Тельяков, Дониёр Исмоилов, Сардор Абдураимов, Шарифбек Раҳматов, Аъзамжон Алиев, Сардор Абдунабиев.

Ҳужумчилар: Хумоюн Муртозаев, Рустамхон Азимов, Абдулазизхон Абдурашидов, Азизбек Ибрагимов.

Маъмур: Нозимжон Саматов.

Клуб шифокорлари: Геннадий Черепанов, Дилшод Улуғбеков, Баҳодир Хайдаров.

Тожикистон Республикасида ташкил этиладиган ёзги ўқув-йиғин 6-16 июль кунларига белгиланган. Йиғин давомида 2 та хориж клуби билан назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

"Турон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!