"Турон" U-21 сафига камерунлик ўйинчи трансфер қилинди

Барчангизга маълум, янги 2023 йилги мавсумда "Турон" яна Coca-Cola Суперлигада иштирок этади. Таркибни янада кучайтириш, ёшлар жамоаси таркибига мунтазам иқтидорли футболчиларни жалб этиш мақсадида U-21 сафига легионер футболчи чақирилди.

Хусусан, 19 ёшли Камерун давлати фуқароси, ёш ҳужумкор футболчи Абега Энянг (Abega Enyang) эндиликда Рустам Аъзамов бош мураббийлигидаги “Турон” U-21 сафида ҳаракат қилади.

турон легионер

Маълумот учун, Абега Энянг Камерун давлатининг номдор "Destino Restoration” академиясидан ёшларимиз сафига жалб этилди. Ёш футболчи Камерун U-20 терма жамоасига номзод ҳисобланади.

“Турон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Firdavs Suyunov
18/02/2023 22:49
omad