"Турон"да ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланди
Про-лигада пешқадамлик қилаётган ва элитага қайтишга биринчи рақамли даъвогарлардан бири ҳисобланган "Турон" ёшларга ҳам катта эътибор қаратмоқда.
Бугун, 20 июль кунидан бошлаб "Ўзбекистон" ўйингоҳининг машғулот майдонида клуб академияси учун 2011-2012 ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни бошланди. Эрта тонгдан ўйингоҳимизга етиб келган кўплаб номзод футболчилар ёшлар жамоаларимиз мураббийлари штаби вакиллари томонидан муносиб кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, "Турон" 13 турдан сўнг 31 очко билан Про-лига мусобақа жадвалида 1-ўринда бормоқда. Яйпанликларнинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган "Андижон" ҳисобида эса 28 очко мавжуд.
Фикрлар