"Турон"га янги спорт директори тайинланди
Яқин ўтмишнинг маҳоратли футболчиларидан ҳисобланган собиқ ҳужумчи Андрэ Камара Кирюхин "Турон" клуби спорт директори лавозимига тайинланди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. Истеъдодли мутахассис бугунга қадар "Турон" академиясида селекция ишлари бўйича мутахассис лавозимида ишлаб келаётганди.
Андрей Кирюхин 2006 йилда Тошкентнинг "Бунёдкор" (собиқ "Қурувчи") жамоаси сафида тўпурарликни қўлга киритган. Иқтидорли мутахассис “Футбологика”, “Block Management & Marketing” каби номдор халқаро лойиҳалар сертификатига эга.
Ўтган мавсумдан буён "Турон"да фаолият олиб бораётган мутахассис ўзининг фаоллиги ва тиришқоқлиги кўпчиликнинг эътиборини қозона олди. Кирюхин бугун клуб раҳбарияти томонидан спорт директори лавозимига тайинланди.
Фикрлар