Турсуновнинг жамоаси мағлубиятга учради, Достонбек 7 баҳсдан бери захирада қолмоқда

Ҳамюртимиз Достонбек Турсунов фаолият олиб борадиган "Ренофа Ямагучи" жамоаси бу тур ўз майдонида "Рюкю"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Турсунов бу сафар ҳам захирада қолди.

Қайд этиш жоиз, 24 ёшли футболчи сўнгги марта 14 сентябрь куни "Эхимэ"га қарши беллашувда майдонга тушган эди ва шундан сўнг бўлиб ўтган қаторасига 7 беллашувнинг бирортасида майдонга тушмади.

39-турдан сўнг "Ренофа Ямагучи" 47 очко билан турнир жадвалидаги 22 жамоа орасида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Турсуновни Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши учрашувлар учун таркибга жалб этмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!