Тухель: "Англия терма жамоасини бошқаришни ўз зиммамга олганимдан фахрланаман"
Германиялик мутахассис Томас Тухель Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида таништирилгандан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Мен Англия терма жамоасини бошқаришни ўз зиммамга олганимдан фахрланаман. Мен бу мамлакат футболи билан узоқ вақтдан бери танишман. Бу ерда ақл бовар қилмайдиган лаҳзаларни бошдан кечирдим.
Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлиш катта шараф ва бу фантастик. Иқтидорли футболчилар билан ишлаш имконияти жуда ҳаяжонли, - деди Англиянинг янги бош мураббийи.
Маълумот учун, Тухель янги лавозимда 2025 йилнинг 1 январидан иш бошлайди.
Фикрлар