Тухель “Барса” футболчисини тортиб оляпти

The Mirror нашрининг хабар беришича, “Челси” хўжайини Роман Абрамович ва бош мураббий Томас Тухель “Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухо билан трансфер борасида музокара ўтказди.

Маълумотларга қараганда, Абрамович уругвайлик марказий ҳимоячига мисли кўрилмаган шартнома беришни ваъда қилган. Тухель эса Араухони асосий таркибда мунтазам ўйнатишга тайёр эканини билдирди.

“Аристократлар” бу футболчини Лондонни тарк этишга яқин турган Антонио Рюдигерга муносиб ўринбосар бўлишини истаяпти.

“Барселона” Араухони сақлаб қолмоқчи, бироқ томонларнинг музокараларида бир тўхтамга келинмади. Каталонияликлар маош борасида “Челси” билан баҳслаша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!