Тухель “Барса”га ҳийла ишлатмоқчи

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель жамоа сафида порлай бошлаган қанот ҳимоячиси Рик Жеймсга рақобатчи сифатида Сержиньо Дестни олиб келмоқчи.

21 ёшли футболчи “Барселона”даги фаолиятини жуда ёрқин бошлади. У ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳужумда фаол иштирок этмоқда ва унинг бу хусусияти германиялик мутахассисга маъқул келяпти.

“Аристократлар” каталонияликларнинг Дест бўйича сиёсатидан бехабар. Шунинг учун улар трансферлар ойнаси очилиши билан “Барселона”га Сержиньо учун 25 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Лондонликлар “Барса” раҳбарияти бу таклифни қабул қилмаслигини яхши билади. Бироқ, улар бу орқали каталонияликлар Дестни сотишга тайёрми ёки йўқ, шуни аниқлаштириб олади.

Жорий мавсумда америкалик футболчи 11 та учрашувда иштирок этди ва юқори савияда ўйин ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!