Тухель "Бавария"ни бошқаришга тайёр
"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Томас Тухель фаолиятида танаффус қилишни истамаяпти. Яқинда ОАВда немис мутахассиси "Бавария"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. “Bild” нашри хабарига кўра, Томас мюнхенликлар клубини бошқаришга тайёр.
Манбага кўра, "Бавария"да ишлаш Тухелнинг ўзи учун ҳам қизиқ туюлмоқда. Бироқ томонлар ҳозирча музокара ўтказгани йўқ.
Аввалроқ, Тухель “Ювентус”ни бошқариши мумкинлиги борасида хабарлар пайдо бўлди. Аммо кейинчалик бу шунчаки миш-миш эканлиги ойдинлашди. Шунингдек, “Бавария” раҳбарияти ҳозирча бош мураббийи Юлиан Нагельсманни истефога чиқариш ниятида эмаслигини малум қилди.
49 ёшли Тухель 2021 йил бошидан буён “Челси”ни бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида “Челси” Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Фикрлар