Тухель: Бизга гол урган “авлиё”ни чақиринглар!

“Челси” ёзги транферлар вақтида “Саутгемптон” ярим ҳимоячиси Жеймс Уорд-Проузни трансфер қилмоқчи.

“Авлиёлар” таркибидаги ишончли ўйинлари орқали 2017 йилдан бери Англия терма жамоасидан чақирув олаётган 26 ёшли футболчига шахсан “аристократлар” бош мураббийи Томас Тухель қизиқиш билдирмоқда.

Жеймс Уорд-Проуз “Саутгемптон” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий таркибда 16 ёшлигида дебют қилган. Англиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаган. Мамлакат бош жамоаси сафида бир жуфт гол уришга ҳам эришди.

Истеъдодли футболчи жорий мавсумда еттита учрашувда иккита тўп киритди. Голлардан бирини айнан “Челси” дарвозасига урди.

Жеймс Уорд-Проуз трансфер суммаси 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!