Тухель: Бизга шу ўйинчи керак!

  • 10 октабря, 2021, 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель таркибни кучайтириш тарафдори. Германиялик мутахассис ёзги трансферлар даврида бир неча харидларни амалга оширмоқчи.

Tecno

Тухель клуб раҳбариятини “Наполи” сардори Лоренцо  Инсиньени трансфер қилишга кўндирмоқчи. 30 ёшли ҳужумчининг неаполликлар билан шартномаси ёзда якунланади. Шунинг учун ҳам Тухель январь ойида Инсинье билан келишиб олинишини истаяпти.

Агар Лоренцо Инсинье “аристократлар” сафига қўшилишга рози бўлса, “Челси” Англия футболига мослаша олмаётган Тимо Вернер ва Ҳаким Зиешни сотиб юборади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию