Тухель бу жамоага ўтишга қизиқиб қолди
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель мавсум якунлангач, “Манчестер Юнайтед”нинг таклфини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Athletic нашри хабар тарқатди.
Ушбу хабарда ёзилишича, манчестерликлар “Челси” атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Ўз навбатида, германиялик мутахассис ҳам клубдаги вазият оғирлашгани боис, “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилишга қизиқмоқда.
Жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” учун омадсиз давом этмоқда. Жамоа барча кубок мусобақаларини тарк этди. Ральф Рангник шогирдлари мавсум охирида Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин.
Фикрлар