Тухель: Бу ўйинчини менга билдирмай, “Рома”га бериб юборманг!

Франциянинг Get French Football News нашри хабар беришича, “Рома” раҳбарияти” Челси” марказий ҳимоячиси Маланг Саррни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу футболчига Англиянинг ўзидан “Лестер” ҳам харидор бўлмоқда. Ҳар икки клуби Саррни мавсум охиригача ижарага олмоқчи.

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель клуб раҳбарияти, хусусан, трансферларга масъул бўлган Марина Грановскаядан Маланг Сарр бўйича таклифлар тушганига қарамай, уни қўйиб юбормасликни сўради.

Маълумки, Бен Чилуэллнинг оғир жароҳатидан кейин “Челси” чап қанот ҳимоясида муаммо юзага келди. Ҳозирча, фақат Маркос Алонсо шу позицияда ўйнамоқда. Бироқ ёши ўтиб қолгани боис, ҳужумчига қўшилишга тезлиги етмаяпти.

Томас Тухель эса, Маланг Саррнинг иқтидорини инобатга олиб, уни ҳимоя марказидан чап қанотга олиб ўтишни режалаштирган. Шунинг учун ҳам германиялик мутахассис учун бу ўйинчи жамоада қолиши муҳим аҳамият касб этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!