Тухель фотографлар ишидан норози бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель жамоаси иштирок этган Хорватияга қарши ўйинда фотографлар фаолиятидан норозилик билдирди. Ушбу баҳс Жаҳон чемпионати–2026 доирасида ўтказилган эди.

Германиялик мутахассис ФИФАдан Мундиал ўйинлари олдидан давлат мадҳиялари янграётган пайтда фотомухбирларни жойлаштириш қоидаларини қайта кўриб чиқишни сўради.

"Мен умуман жамоамни кўра олмадим. Бу жуда ўзига хос, муҳим дақиқа эди, лекин менинг олдимда 50 нафар фотографдан иборат девор турди ва бирорта футболчимни кўрмадим. Фақат шу ҳолат ўйиндан олган таассуротимни бироз бузди", – дея Тухелнинг сўзларини BBC Sport келтиради.

17 июнь куни Даллас шаҳрида Англия терма жамоаси Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Тухел шогирдлари эндиликда кейинги рақибга тайёргарлик кўрмоқда: 23 июнь, сешанба куни, Бостон шаҳри яқинида жойлашган Фоксборо шаҳрида улар биринчи турда Панамани 1:0 ҳисобида юта олган Гана терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!