Тухель: "Ғалабага ҳақли эдик"

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Бундеслига доирасидаги "Герта" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

69-дақиқада Серж Гнабри мюнхенликларни олдинга олиб чиқди, орадан кўп вақт ўтмай Кингсли Коман дублга эришди. “Бавария” чемпионат якунланишига 4 тур қолганда “Боруссия ” Дортмунддан бир очко олдинга ўтиб олди.

"Биз узоқ вақт давомида биринчи голни ура олмадик. Кўплаб вазиятларни қўлдан бой бердик, аммо барибир тўғри муносабатда бўлиб, бошимизни йўқотмадик. Бугун ҳаммаси жойида бўлганидан хурсандман, лекин биз бундан кейин ҳам яхшиланишимиз керак.

Ўз дарвозаси олдида бор кучи билан ҳимояланган "Герта"га қарши ўйнаш қийин эди. Бирорта ҳам қарши ҳужумга йўл қўймаганимиз устунлигимиз бўлди. Учрашув ажойиб ўтмади, лекин биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик”, — деди Тухель "DAZN" нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!