Тухель икки футболчини яна юлдузга айлантирди
Томас Тухель “Челси”ни қабул қилиб олганидан кейин жамоага керак бўлмай қолган икки футболчини асосий ижрочиларга айлантирди.
“Челси”нинг собиқ ҳужумчиси Тони Каскаринонинг айтишича, Маркос Алонсо жамоада умуман кераксиз футболчисга айланиб қолганди. Сесар Аспиликуэтанинг Лондондаги фаолияти ҳам якунига яқинлашиб қолган эди.
Бироқ, тажрибали Томас Тухель майдонда бу икки футболчига мос жой топиб берди ва уларнинг янги қирраларини очди. Янги имкониятга эга бўлган ўйинчилар биринчи турда “Кристал Пэлас”га қарши учрашувда мураббий ишончини оқлади.
Маркос Алонсо жарима зарбасини рақиб дарвозасига жойлаб, “Челси”нинг жорий чемпионатдаги биринчи голини урди.
Фикрлар