Тухель икки ўйинчидан воз кечди
Британиянинг Goal нашрида фаолият олиб бораётган журналист Низаар Кинселла “Челси” раҳбарияти Росс Баркли ва Льюис Бейкерни трансферга қўйгани ҳақида маълумот тарқатмоқда.
Ҳар икки ўйинчи Томас Тухель бошқараётганидан бери асосий таркибга кира олмаяпти. Шу боис клуб хўжайинлари уларни ижарага бермасдан, тўлиқ сотиб юбормоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, Льюис Бейкер бўйича бирорта таклиф йўқ. У қуйи лигадан иш топиши мумкинлиги айтилмоқа.
Бу борада Росс Барклининг омади чопган. Уни премьер-лиганинг ўзидан бир неча жамоа ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Маълумотларга қараганда, “Ньюкасл Юнайтед”, “Лидс Юнайтед”, “Бёрнли” ва “Эвертон” Росс Баркли трансфери бўйича “аристократлар”га мурожаат қилган.
Фикрлар