Тухель Неймарни ПСЖда қолишга кўндирди
Ads

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Неймарни камида яна бир мавсум "Парк де Пренс"да қолишга кўндирди.

Берилган хабарларга қараганда германиялик мутахассис бразилиялик футболчи билан ҳафта бошида Лондонда бўлиб ўтган учрашувда уни келаси мавсум парижликлар ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боришига ишонтира олган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар ЖЧ-2018дан сўнг ПСЖга бошқа қайтмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.