Тухель ўзи ҳайдаган футболчининг хизматига муҳтож

Томас Тухель Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган ҳимоячи Эмерсон Палмьерини августда жамоадан кетказган эди. Германиялик мутахассис томонидан асосий таркибга киритилмаган италиялик футболчини клуб раҳбарияти “Лион”га бир йилга ижарага бериб юборди.

Энди вазият ўзгарди. Чап қанот ҳимоячиси Бен Чилуэллнинг оғир жароҳат олиши Тухелга муаммо бўлди. Бош мураббийга янги ҳимоячи керак.

Эмерсон Палмьери Чилиуэллнинг ўрнини босиши мумкин. Бунинг учун уни Франциядан қайтариш лозим. Бироқ, кўп нарса футболчининг қарорига боғлиқ бўлади.

Айрим мутахассислар италиялик ҳимоячи ўзига имкон бермаган Тухелнинг ихтиёрига қайтмаслигини тахмин қилмоқда. Чунки, бош мураббий мавсум бошида Эмерсон ўрнига жамоада Бен Чилуэлл ва Маркос Алонсони олиб қолиб, унга чиқиш эшикларини очиб берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!