Тухель рақиб футболчиси ёқиб қолди

Томас Тухель “Челси” хўжайинларидан жамоага португалиялик ярим ҳимоячи Рубен Невишни олиб келишни сўрамоқда.

Германиялик мутахассис “Вулверхэмптон” вакили январда ўз жамоасига олиб ўтмоқчи.

24 ёшли футболчи яқинда Англия премьер-лигасида “аристократлар”га қарши ўйнади. Шу учрашувдан кейин Томас Тухелда 24 ёшли ўйинчини тезроқ қўлга киритиш иштиёқи пайдо бўлди.

“Вулверхэмптон” мавсум ўртасида етакчи футболчиларидан бирини қўйиб юбориши қийин. Бироқ, улар сўраётган 45 миллион евро клуб хўжайинлари қарорини ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!