Тухель "Реал" бош мураббийи бўлиши мумкин эди
Бир неча кун аввал "Бавария" бош мураббий этиб тайинланган германиялик мураббий Томас Тухель "Реал" учун устувор вариантлардан бири эди.
Қайд этилишича, "қироллик клуби" Карло Анчелоттини истеъфога чиқарган тақдирда, германияликни олиб келиш ниятида эди. Агар Мадрид клуби мавсумни совринсиз якунласа, италияликнинг кетиши ҳақиқатга айланиши мумкин.
Тухелнинг ўзи ҳам "Реал"нинг қизиқишидан хабардор эди. Аммо "Бавария" мурожаат қилганида Анчелоттининг истеъфосини кутиб ўтирмай, унинг таклифни қабул қилди.
Фикрлар