Тухель воз кечмоқчи бўлган Ҳаким биринчи ўйиндаёқ хет-трик қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Томас Тухель ишонч билдиришга шошилмаётган Ҳаким Зиеш “Челси”нинг дастлабки ўртоқлик учрашувида нималарга қодирлигини кўрсата олди.

“Аристократлар” мавсумга тайёргарлик доирасида биринчи ўртоқлик ўйинини “Питерборо” жамоасига қарши ўтказиб, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлимда лондонликларнинг голларига Тэмми Абрахам ва Кристиан Пулишич киритди. Танаффусдан кейин Ҳаким Зиеш хет-трик қайд этган бўлса-да, битта гол Армандо Броя ҳисобига ёзилди.

Энди “Челси” футболчилари кейинги ҳафта Дублинга йўл олади ва  навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!