Тухель: Хави уни қадрламади, биз олишга тайёрмиз!

  • 10 январь, 2022, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Томас тухель ўз жамоасига “Барселона” ҳимоячиси Сержиньо Дестни қўшиб олишга тайёр.

Tecno

Каталонияликлар устози Хави Эрнандес аввалги мураббий Рональд Куман танлаган ўйинчиларнинг аксариятида воз кечмоқчи ва улар орасида америкалик футболчи ҳам бор.

“Челси” мураббийлар штаби Дест жамоанинг нозик нуқтаси ҳисобланган ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришига ишонмоқда ва январь ойидаёқ уни Лондонга олиб келишга тайёр.

Томас Тухель Дестни ижарага олмасдан, тўлиқ трансфер қилишни сўраётгани германиялик мутахассиснинг америкалик футболчига ишончи баланд эканини кўрсатади.

Молиявий инқироздан чиқишга уринаётган “Барселона” мутасаддилари Хавига керак бўлмай қолган Дестни 20 миллион еврога қўйиб юборишга рози эканини маълум қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!