Тухелдан воз кечишди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Челси” атрофида юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, “аристократлар” устози Томас Тухель билан ҳамкорликни йўлга қўмоқчи эди. Аниқроғи, германиялик мутахассисга ёзда ўз ҳамюрти Ральф Рангникнинг ўрнини эгаллашни таклиф қилаётган эди.
Тухелнинг ўзига ҳам бу вариант маъқул келганди.
Sky Sports нашрининг хабар беришича, манчестерликлар жамоани Тухель бошқариши ҳақидаги хабарларнинг барини инкор этган.
Клуб мутасаддиларининг маълум қилишича, айни пайтда фақат тўрт нафар мутахассис – Маурисио Почеттино, Эрик тен Хаг, Луис Энрике ва Хулен Лопетеги номзоди кўриб чиқилмоқда.
Фикрлар