Тухелни қайтармасак бўлмайди

ПСЖ раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Кристоф Галтьенинг фаолиятидан қониқмаяпти. Маълумотларга қараганда, улар бу лавозимга бошқа мутахассис қидирмоқда.

Журналист Адриен Греньенинг хабар беришича, парижликлар жамоани муваффақиятли бошқарган Томас Тухелни қайтаришни ўйлаяпти.

Германиялик мутахассис ПСЖни икки ярим йил бошқарган. Тухель ПСЖни тарихда илк бор Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан эди. 2020 йилнинг декабрида спорт директори Леонардо билан чиқиша олмагани учун ишдан бўшатилган.

Кейин Томас Тухель “Челси”га ўтиб, жамоасини парижликлар учун армон бўлиб келаётган Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирди.

“Челси” клуби Тодд Бёли қўлига ўтганидан кейин у трансферлар масаласида ўзини қўллаб-қувватламаган Тухелни ишдан бўшатди.

Томас Тухель ҳамонт ишсиз юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!