Тьяго Алькантара 2,5 ойдан сўнг илк марта майдонга тушди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара кеча АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Ньюкасл"га қарши ўйинда иштирок этди.

Испаниялик футболчи 73-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Айтиш керакки, Тьяго сўнгги марта 2,5 ой олдин майдонга тушган эди. Шундан сўнг у жароҳат олиб узоқ муддат даволанди.

"Ньюкасл" ва "Ливерпуль" жамоалари ўйини 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар