Тьяго Силва: Ҳали ҳам "Челси"да тўп тепаётганимдан фахрланаман

"Челси" ҳимоячиси Тьяго Силва "кўклар" шарафини ҳимоя қилиш фахр эканлигини айтиб ўтди. 

"Челси"га келганимни эслайман. Бу бир кўришда муҳабатдек эди. Ҳали ҳам бу ерда тўп тепаётганимдан фахрланаман. Болаларимни бу ерда ўйнаётганини кўриш менга ёқади. Бу энг муҳими. Аёлим ҳам шу ерда. У ҳаттоки барча сафар ўйинларига ҳам боришни истайди", - деди футболчи. 

Маълумот учун, 39 ёшли ҳимоячи 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!