Тьяго Силва: Мексика билан ўйинда Бразилия энг ёмонига тайёр бўлиши керак
Ads

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Тьяго Силва Сербияга қарши кечган (2:0) ЖЧ–2018 гуруҳ босқичи 3-туридан кейин ўз фикрларини билдирди. Бразилия гуруҳда 1-ўрин билан плей-оффга чиқди.

“Натижадан хурсандмиз. Барчанинг хатти-ҳаракати эвазига бунга эриша олдик. Олдинда қийин ўйинлар – финаллар кутиб турибди. Мексика билан нимчорак финал ҳам шулар жумласидан.

Бўлажак рақибимиз тезкор, ўзига хос техникага эга жамоа бўлиб, қарши ҳужумларда хавфли саналади. Мексика билан ўйинда энг ёмонига тайёр бўлишимиз керак”, – деди Силва.

Маълумот учун, Бразилия ва Мексика ўртасидаги 1/8 финал беллашуви 2 июль куни Самара шаҳрида ўтказилади.