U-17 ЖЧ. Биринчи турда Малига мағлуб бўлган вакилларимиз Канада устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

17 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Канада баҳси бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Ричард Чукву 22-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шундан сўнг Амир Саидов дубль қилиб, орадаги фарқни 3 тага оширди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳда 3-ўринда қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!