U-17 ЖЧ. Дастлаб 2 та гол ўтказиб юборган вакилларимиз якунда 1 очкони қўлга киритди

17 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Испания учрашуви бўлиб ўтди ва унда томонлар 1 очкодан бўлишиб олди. 

Дастлаб, Ойана 10-дақиқада ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Уруэль орадаги фарқни иккитага оширди. Биринчи тайм сўнггида Шукуруллаев жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. 53-дақиқада эса Саидов ҳисобни тенглаштириб қўйди. 

Ушбу ўйиндан кейин Ўзбекистон 4 очко билан 3-ўринда қолди. Испания эса пешқадам бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, плей-оффга энг яхши 3-ўрин эгалари ҳам чиқади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
️ Islom
16/11/2023 16:14
Ok
&
Uzbek ligion
16/11/2023 16:11
Qoyil bolalar shijoat kursatishdi. Uzbek futboli usgan.fikrlash zur.
ишбобоев жума
16/11/2023 16:03
Балли йигитлар! Биз Сизларга ишонган эдик. Энди навбат МТЖ га.